Женевада Россия, АҚШ ва Украина иштирокидаги уч томонлама музокаралар ёпиқ эшиклар ортида ўтказилади.
Бу ҳақда Швейцария Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.
"Оммавий ахборот воситалари вакилларига Россия, Украина ва АҚШ ўртасидаги уч томонлама музокараларда қатнашишга рухсат берилмайди", дейилади баёнотда.