Бугун 6 июль, 2024 йил, шанба

O'ZB

Швейцария: сув тошқини ва кўчки оқибатида икки киши ҳаётдан кўз юмди

Швейцария: сув тошқини ва кўчки оқибатида икки киши ҳаётдан кўз юмди

Швейцариянинг Граубюнден кантонида кучли ёмғир туфайли юз берган сув тошқини ва кўчки оқибатида икки киши ҳалок бўлди, камида бир киши бедарак йўқолди.

Бу ҳақда Neue Zurcher газетаси маълум қилди.

Ўтган ҳафтада Граубюнденнинг тўрт нафар фуқароси бедарак йўқолган эди. Шундан сўнг у ерда бир эркак ва аёлнинг жасади топилди, яна бир аёл эса тоғлардаги вайроналар остидан тирик ҳолда топилди. У жароҳатлар билан касалхонага етказилди. Бир киши ҳамон бедарак йўқолганлар рўйхатида.

Кантоннинг бир неча ўнлаб аҳолиси уйларидан эвакуация қилинди. Альп тоғларидаги Мезокко водийси сув тошқинидан энг кўп зарар кўрди, деб хабар беради report.az.

Киритилди: 20:21 01.07.2024. Ўқилди: 481 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!