Швейцария ҳукумати агар Владимир Путин ва Дональд Трамп шундай истак билдирса, Россия ва АҚШ президентларининг келгусида эҳтимолий учрашуви учун майдон яратишни хоҳлайди, деб ёзади Le Temps нашри Швейцария Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Никол Бидони иқтибос қилиб.
"Бургенштокдаги саммитдан сўнг Украина, Россия ва АҚШ тинчлик ўрнатиш бўйича ҳар қандай дипломатик саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигимиз ҳақида мунтазам равишда хабардор бўлиб туришди," - деди Бидо.