Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Швейцария Италия билан ҳарбий машғулотлар ўтказади

Швейцария Италия билан ҳарбий машғулотлар ўтказади

Нейтрал Швейцария ва НАТО аъзоси Италия 9-20 сентябрь кунлари илк бор қўшма ҳаво кучлари машғулотларини ўтказади.

Бу ҳақда Швейцария ҳукумати маълум қилди.

"2024 йилнинг 9-20 сентябрь кунлари Швейцария ва Италия ҳарбий-ҳаво кучлари Истрана шаҳрида (Италия) қўшма машғулотлар ўтказади. Биринчи марта ташкил этилаётган ушбу машғулот Швейцария ва Италия имкониятларини таққослайди, уларни ривожлантиради ва ўзаро ҳамкорликни яхшилайди. SIFEX деб номланган машғулотларда Швейцария F/A-18 жанговар самолётлари, Италия Ҳарбий-ҳаво кучлари эса Eurofighter ва F-35 қирувчи самолётларидан фойдаланади”, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Швейцария армияси Италияга жами 50 нафар ҳарбий хизматчини юборади. Машқлар Швейцария ва Италия ўртасида 2004 йилда имзоланган ҳарбий тайёргарлик бўйича ҳамкорлик доирасидаги қўшма тадбирлар тўғрисидаги келишув асосида ўтказилмоқда.

Швейцария ҳукумат томонидан 2024 йил 31 январда қабул қилинган ташқи сиёсат стратегиясида НАТО билан алоқаларни мустаҳкамлаш, жумладан, ҳарбий машғулотларда иштирок этиш ва армиянинг ўзаро ҳамкорлигини яхшилашга содиқлигини тасдиқлади.

Киритилди: 22:34 09.09.2024. Ўқилди: 868 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!