Швейцария ҳукуматининг хабар беришича, мамлакат исроиллик Elbit Systems концернидан Hermes–900 турдаги дронлар сотиб олиш бўйича шартномани бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Бу қарор етказиб беришдаги кечикишлар ва Elbit компаниясининг Швейцария қўйган техник талабларга жавоб бера олмаётгани билан боғлиқ.
Хусусан, дронлар парвоз пайтида қушлар ва бошқа ҳаво объектларини аниқлашда қийинчиликларга дуч келмоқда. Шу туфайли ҳар бир Hermes–900 дронининг парвози ва қўнишини бошқа учувчи қурилма кузатиб боришига тўғри келмоқда. Бу эса операция харажатларини ошириб, мураккаблик келтириб чиқаради.
❕ Швейцария Федерал Кенгашининг молия қўмитаси аввалроқ бу дрон тизимини:
«техника жиҳатидан амалга оширилиши, лицензияланиши ва харажатлар нуқтаи назаридан жиддий таваккалчиликлар туғдиради»,
деб баҳолаган эди.