“tio.ch”га асосланиб “segodnya.ua”нинг хабар беришича, Беллинцон шаҳридаги бизнес мактаби талабалари ва ходимларини ўлдириш билан таҳдид қилган талаба ҳибсга олинди.
Полиция томонидан аниқлаган маълумотларда айтилишича, 19 ёшли гумонланувчи 10 май куни ўз уйида оммавий қотилликни режалаштиришда гумон қилиниб ҳибсга олинган. Бундан ташқари, Швейцария оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари талабанинг Тичинодаги уйини тинтув қилиш жараёнида 20 га яқин тўппонча ва бошқа қурол-яроқларни топишган.
Шубҳали талаба ҳақида хабар полицияга ўқитувчилар томонидан етказилган. Маҳаллий тарбия бўлими вакилининг сўзларига қараганда, айбланувчи жуда яхши талаба, аммо шахсий ҳаётида бироз муаммолар бўлган.
Маълум бўлишича, маҳбус оғир руҳий касалликга чалинган. Шу боисдан ҳам қўлга олинган кундан бошлаб махсус шифохонада назорат остига олинган.