Туркия президенти Ражаб Тайип Эрдоған мамлакат парламентига Швецияни НАТОга қабул қилишни тасдиқлаш борасидаги ҳужжатни тақдим этди. Ушбу юриш расмий Стокгольм томонидан мамнуният билан қабул қилинган.
Туркия президенти Швецияни Курдистон Ишчилар партиясини террористлар гуруҳи сифатида тан олишини кутаётган эди. Айни дамда ушбу партия АҚШ, Европа Иттифоқи ҳамда Туркиянинг ўзи томонидан террорчилар гуруҳи сифатида қаралади.