Швеция 1 июлдан бошлаб Россиянинг “соя флоти”га қарши курашни кучайтиради. Бу ҳақда хориж ОАВ хабар берди.
Қироллик қирғоқ қўриқлаш хизмати ва Денгиз кемачилиги бошқармаларига нафақат Швеция портларига кираётган, балки мамлакат ҳудудий сувлари ва иқтисодий зонаси орқали ўтаётган чет эл кемаларини текшириш вазифаси юклатилди.