Швеция тинчлик иттифоқи раиси Кёрстин Бёргео Вашингтонга мамлакатдаги барча ҳарбий объектларга кириш ҳуқуқини берувчи Швеция ва АҚШ ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида келишувни нодонлик, дея баҳолади. Бу ҳақда Миллий радиоэшиттириш компаниясига тегишли АҚШ телевизион янгиликлар канали – “NBC News” (National Broadcasting Company) маълум қилди.
Ушбу келишувга биноан, Швеция ҳудудида ядро қуроли жойлаштирилиши мумкинлигидан хавотир билдирилган.
Шунингдек, Бёргео агар НАТОга аъзолик масаласи парламентда муҳокама қилиш йўли билан ҳал этилган бўлса, бундай келишув ҳеч қандай маслаҳат ва муҳокамасиз қабул қилингани эҳтимолини тахмин қилди.
Аввалроқ АҚШ ва Швеция ўртасида имзоланган мудофаа бўйича келишув Вашингтонга Скандинавия мамлакатидаги ҳарбий объектларга киришни таъминлайди. Мудофаа вазирлиги раҳбари Пол Жонсон эса Қўшма Штатлар барча объектларда бўлиши шарт эмаслигига ишонтирмоқда. Унинг таъкидлашича, гап барча ҳарбий базалардан фойдаланиш ҳақида эмас, балки фақат “ҳарбий нуқтаи назардан мудофаа воситасига эга бўлиш муҳим” бўлган масканлардан фойдаланиш ҳақида бормоқда.