Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Шумахернинг Формула-1 Гран-присидаги ғолиблик рекорди янгиланди

Шумахернинг Формула-1 Гран-присидаги ғолиблик рекорди янгиланди

"Мерседес"нинг британиялик пойгачиси Льюис Хэмилтон Михаэлm Шумахернинг Формула-1 Гран-присидаги ғалабалар сони бўйича рекордини янгилади, деб хабар беради РИА Новости.

Таъкидланишича, Хэмилтон Португалияда ўтказилган Формула-1 Гран-присида ғолиб бўлган ва 14 мавсумда ютиб, 92 ғалабани қайд этган. Шумахернинг ҳисобида эса 91 ғалаба бор.

Қайд этиш керакки, Шумахер 2012 йилдан бери ўйнамаяпти. 2013 йилда таниқли пойгачи чанғида учиш пайтида бошидан жиддий жароҳат олган ва ўшандан бери даволаниб келмоқда.

Киритилди: 20:00 26.10.2020. Ўқилди: 1737 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!