Штутгарт марказида автомобил одамлар тўдасига бориб урилди, жароҳатланганлар бор.
Бу ҳақда маҳаллий полиция хабар бермоқда. Уларнинг маълумотига кўра, ҳодиса жойида “бир нечта жароҳатланганлар” бор.
DPA агентлиги камида уч киши жароҳат олганини ва гумонланувчи қўлга олинганини билдирди.