AҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Россия мудофаа вазирлиги раҳбари Сергей Шойгу билан боғлана олмади. Бу ҳақда 13 апрель, чоршанба куни Пентагон матбуот котиби Жон Кирби маълум қилди.
Унинг қайд этишича, Остин тахминан бир ҳафта олдин россиялик ҳамкасби Сергей Шойгу билан боғланишга уриниб кўрган, аммо натижа бўлмаган.
"Охирги уриниш қачон бўлганини билмайман. Яқинда, менимча. Бир ҳафтадан камроқ вақт олдин. Ва яна россияликлар томонидан ҳеч қандай қизиқиш бўлмади", деди Кирби журналистнинг Пентагон раҳбари билан Россия Мудофаа вазирлиги билан сўнгги алоқалари ҳақидаги саволига жавоб берди.
Aввалроқ Ллойднинг ўзи Пентагон раҳбари Шойгу билан боғлана олмаслигини айтганди. Унга кўра, Мудофаа вазирлиги феврал ойи ўрталаридан бошлаб AҚШ билан алоқани тўхтатган. Унинг қайд этишича, Россия Бош штаби раҳбари Валерий Герасимов ҳам ўз ҳамкасби билан алоқага чиқмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Ғарб ОAВларида Владимир Путин атрофидагилар унга нотўғри маълумот бераётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берган ва шу фонда Путин ва мудофаа вазири Сергей Шойгу ўртасидаги муносабатларда кескинлик юзага келган.