Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Шохруҳ Аминов Навоий вилояти прокурори этиб тайинланди

Шохруҳ Аминов Навоий вилояти прокурори этиб тайинланди

Ўзбекистон Бош прокурорининг 2018 йил 3 ноябрдаги буйруғига асосан Шохруҳ Аминов Навоий вилояти прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Ш.Аминов 1981 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002- йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2004 йилда Самарқанд шаҳар прокуратурасида бошлаган. Самарқанд вилоят прокуратураси органларида турли вазифаларда, 2014 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи, Тошкент вилоят прокурорининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар у Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Навоий вилояти прокурори Хидир Каримов Қорақалпоғистон прокурори этиб тайинлангани маълум қилинганди.

Киритилди: 12:21 05.11.2018. Ўқилди: 2103 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!