Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Канн кинофестивали доирасида ўзбек павилиони очилади

Канн кинофестивали доирасида ўзбек павилиони очилади

Бугун Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов CNC'нинг аудиовизуал ҳамкорлик масалалари бўйича атташе Эммануэл Фосиён билан учрашув ўтказди. Унда Канн фестивали доирасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш бўйича келишувга эришилди.

14-25 май кунлари ўтказиладиган 77-Канн кинофестивали доирасида Ўзбекистон делегацияси ўз павилионини очади. Кинематография агентлиги ва Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ушбу павилион очилишида иштирок этади.

Фестиваль доирасида Франция миллий кинематография ва анимация маркази ҳамда Кинематография агентлиги ўртасида ҳамкорлик бўйича келишув имзоланиши режалаштирилган. Кинематография агентлиги ва Франция Миллий Кино ва анимация маркази вакилларининг сўнгги 76-Канн кинофестивалида бўлиб ўтган музокаралари чоғида пайдо бўлган келишув лойиҳаси ғояси бу йилги кинофестивалда амалга оширилади. Меморандум 18 май куни CNC павилионида имзоланади.

Шунингдек, Канн кинофестивалида 3 нафар ўзбек режиссёри ўзининг янги лойиҳалари билан CNC томонидан ўтказилаётган питчингда Ўзбекистон номидан иштирок этади.

Киритилди: 20:35 26.04.2024. Ўқилди: 1401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!