Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Шон Даффи: АҚШда барча рейслар тўхтатилиши мумкин

Шон Даффи: АҚШда барча рейслар тўхтатилиши мумкин

АҚШ транспорт вазири ҳукумат иши тўхтаб тургани сабабли мамлакат ҳаво ҳудуди тўлиқ ёпилиши мумкинлигини маълум қилди.

АҚШ транспорт вазири Шон Даффи ҳукумат фаолияти тўхтаб қолиши давом этаётган бир пайтда мамлакат ҳаво ҳудуди бутунлай ёпилиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Вазирнинг таъкидлашича, ҳукуматдаги молиявий чекловлар кучайиб бораётгани сабабли, агар вазият хавф даражасига етган деб баҳоланса, барча халқаро ва ички авиақатновлар вақтинча бекор қилиниши эҳтимолдан холи эмас.

Маълумот учун, тасдиқланган бюджет йўқлиги сабабли 1-октабрдан бошлаб АҚШ ҳукумати иш фаолиятини қисман тўхтатди. Натижада 1,4 миллиондан ортиқ давлат хизматчиси вақтинчалик ишсиз қолди ёки маош олмасдан ишлашга мажбур бўлмоқда.

Ушбу вазият мамлакат тарихидаги энг узоқ давом этган ҳукумат “шатдауни”лардан бири бўлиб, давомийлиги бўйича 2018–2019 йиллардаги 35 кунлик тўхташдан кейин иккинчи ўринда турибди.

Мумкин бўлган ҳаво ҳудудининг ёпилиши нафақат ички авиақатновларга, балки халқаро парвозлар, фуқаролар ташиш тизими ва иқтисодий фаолиятга ҳам жиддий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.

Киритилди: 13:19 05.11.2025. Ўқилди: 701 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!