Германия канцлери Олаф Шольцнинг айтишича, Украина яқин ҳафталарда Германиядан янги замонавий қуроллар, жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, радар тизимлари, разведкачи дронларни олади.
Бу ҳақда у Прагадаги Карл университетида нутқ сўзлаганида гапирди.
Шольц, ТАСС хабарига кўра, Берлин “керак бўлгунча” Киевга ҳар қандай ёрдам кўрсатишда давом этишига ишонтирди. Унинг эслатишича, 25 октябрь куни Германия пойтахтида Украинага ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади.
Аввалроқ Эстония ташқи ишлар вазири Урмас Рейнсалу Европа Иттифоқи Украинага кўпроқ қурол етказиб бериши кераклигини айтган эди.