Шольц, Байден, Стармер ва Макрон Берлиндаги учрашувда Украинани қўллаб-қувватлашни кучайтиришга ваъда беришди.
Учрашувда АҚШ президенти Жо Байден қиш яқинлашиб келаётганини ҳисобга олиб, Украинани қўллаб-қувватлаш муҳимлигини қайд этди.
"Украина оғир қишни кутаётган экан, биз ўз қароримизни, саъй-ҳаракатларимизни ва қўллаб-қувватлашимизни сақлаб қолишимиз керак. Мен бунинг учун катта миқдорда маблағлар зарур эканлигини биламан, бироқ бу инсонларнинг ҳаёти ва тинчликни сақлаш олдида арзимас қиймат ҳисобланади", — дея таъкидлади Байден.