Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Шол бўлиб қолган аёл фазони забт этди

Шол бўлиб қолган аёл фазони забт этди

Аэрокосмик техника ва мехатроника муҳандиси, 33 ёшли Микаэла Бентҳаус (Германия) Blue Origin компаниясининг New Shepard кемасида фазога парвоз қилди.

Бентҳаус етти йил аввал тоғ велосипедида бахтсиз ҳодисага учраб, шол бўлиб қолган.

2024 йилда Бентҳаусга SpaceX собиқ раҳбари Ҳанс Кёнигсманн фазога учишни таклиф қилади. Парвозга ҳомийликни ўз бўйнига олган тадбиркор Бентҳаус ва яна тўрт йўловчи билан бирга фазога парвоз қилди.

Ногиронлар аравачасини тарк этган муҳандис аёл 105 километр баландликдан Ерни вазнсизлик ҳолатида томоша қилди. «Бутун саёҳат давомида ўзимни кулишдан тўхтатолмадим, вазнсизликда ағдарилишга ҳаракат қилдим — бу мен учун энг зўр тажриба бўлди!», — деди Бентҳаус Ерга қайтгандан сўнг.

Киритилди: 13:52 22.12.2025. Ўқилди: 2570 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!