Аёллар кураши бўйича 40 килограммгача вазнда барча рақибларини енгган Шоҳиста Шоназарова олтин медаль билан тақдирланган бўлса, -46 кг. вазндаги Меҳрибону Худойназарова терма жамоамиз ҳисобига бронза медалини қўшиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг юнон-рум кураши бўйича беллашувларда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалига эга чиққан эди.