Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ширинликнинг айрим турлари қомат учун зарарли эмас

Ширинликнинг айрим турлари қомат учун зарарли эмас

Ширинликни хуш кўрувчи инсонлар десертлардан бутунлай воз кечишлари шарт эмас. Фақатгина қандай турдаги ширинликни истеъмол қилиш масаласига диққат қаратсалар бўлгани.

Парҳезшунос Елена Соломатина таркибида шакар нисбатан кам бўлган, табиий клетчаткага эга маҳсулотлар истеъмоли қоматга катта зарар етказмаслигини маълум қилди.

Ширинлик таркибидаги клетчатка шакарнинг организм томонидан “сўрилишига” тўсқинлик қилади. Зефир, пастила, шарбат, мармелад ва уй шароитида тайёрланган мураббо ана шундай ширинликлар сирасига киради.

“Енгил тамадди учун мева ҳамда резаворлар мос келади, аммо уларнинг таркибидаги табиий шакар миқдори катта, шу сабабли уларнинг истеъмолига ҳам муккасига кетиш ярамайди”, деди мутахассис.

Киритилди: 05:00 01.05.2021. Ўқилди: 2305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!