Бугун 24 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Шимолий Осетияда ниқоб кийишни тўхтатиш тавсия қилинди

Шимолий Осетияда ниқоб кийишни тўхтатиш тавсия қилинди

Бу ҳақда республика мусулмонлари бош диний бошқармаси маълум қилди, деди Шимолий Осетия муфтийси ўринбосари Ибрагим Дзагуров «ТАСС»га. Аввалроқ Шимолий Кавказ мусулмонлари фаолиятини мувофиқлаштириш маркази ниқоб кийиш мусулмонларга амалий зарар етказишини билдирган эди.

«Шимолий Кавказ мусулмонларини мувофиқлаштириш маркази томонидан ниқоб кийишни тақиқлаш бўйича қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, Шимолий Осетия Республикасида ҳам ушбу қарорга амал қилишни тавсия қиламиз», — деди Дзагуров.

Шу билан бирга, у Россия Федерациясида виждон эркинлиги ва диний бирлашмалар тўғрисидаги қонунлар мавжуд бўлгани учун республикада ниқаб кийишни бутунлай тақиқлаб бўлмаслигини таъкидлади.

Илгари ниқоб кийишни вақтинчалик тақиқлаш Доғистон ва Карачай-Черкесия ҳукумати томонидан киритилган эди.

Киритилди: 13:48 09.07.2024. Ўқилди: 785 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!