Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Шимолий кореяликлар армия сафига оммавий равишда кирмоқда

Шимолий кореяликлар армия сафига оммавий равишда кирмоқда

16 октябрь, чоршанба куни Шимолий Корея давлат оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, шу ҳафтада 1,4 миллионга яқин ёшлар Сеулни "уруш ёқасидаги кескин вазиятни келтириб чиқарган дронларнинг иғвогарлик босқини"да айблаб, армияга кириш ёки қайтиш учун ариза топширган, деб ёзади Reuters.

Армияга кириш тўғрисидаги петицияларга имзо чеккан ёшлар "душманни инқилоб қуроли билан йўқ қилиш учун муқаддас урушда курашишга қатъий қарор қилишган," деб ёзди Шимолий Корея оммавий ахборот воситалари.

"Агар уруш бошланса, Жанубий Корея ер юзидан супуриб ташланади. У урушни хоҳлагани учун биз унинг мавжудлигини тугатишга тайёрмиз," - дейилади хабарда.

Ўтган ҳафта КХДР Жанубий Кореяни Пхенян устидан учиб ўтган ва Шимолий Кореяга қарши "улкан миқдорда" варақалар тарқатган дронларни учиришда айблади.

Киритилди: 17:36 16.10.2024. Ўқилди: 5968 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!