КХДР Япония денгизи томон бир нечта қанотли ракеталарни учирди, дея хабар беради Kazinform агентлиги ТАССга таяниб.
Учириш эрталаб Хамгён-Намдо провинциясидан амалга оширилди, деб хабар беради Yonhap агентлиги Корея Республикаси Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасига таяниб. Ҳозирда снарядлар денгизга тушгани тахмин қилинмоқда.
Жанубий Корея ҳарбийларининг таъкидлашича, улар учиришга тайёргарликни кўришган ва унга жавоб қайтаришга ҳозирлик кўришган. Улар Қўшма Штатлар билан маълумот алмашмоқда.