Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Шимолий Корея яна бир нечта ракеталарини учирди

Шимолий Корея яна бир нечта ракеталарини учирди

Жанубий Корея армияси бир неча соат олдин Шимолий Корея томонидан кўп мақсадли ракета ташувчиси ёрдамида бир нечта ракета учирилганини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпанияснинг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Жанубий Корея армияси бу ракеталар кеча соат 8:07 дан 11:03 гача учирилганини эълон қилди.

Жанубий Корея мудофаа вазирлиги ҳам ҳушёрлигини кучайтиришини баён этар экан, ўз таъбири билан Шимолий Корея таҳдидарига қарши кураши учун АҚШ билан яқиндан ҳамкорлик қилишини таъкидлади.

Бундан олдин Шимолий Корея етакичиси мамлакат армияси ташкил этилганининг йиллигига бағишланган тантанали маросимда " душманни йўқ қилиш учун" Шимолий Кореянинг ҳарбий қудратини кучайтиришга чақирган эди.

Бироқ Шимолий Кореянинг БМТдаги вакили Ким Сонг яқинда унинг мамлакати қурол синовларини ўтказиш ва мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга қоунуний ҳуқуққа эга эканлигини қўшимча қилди.

Шимолий Корея АҚШ давлати Пхенян режимини ағдаришга қаратилган душманлик сиёсатини тўхтатмагунича ракета ва ядро дастуридан қайтмаслигини маълум қилди.

Киритилди: 08:51 14.06.2022. Ўқилди: 3368 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!