Бугун 16 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Шимолий Корея Жуче календаридан фойдаланишни тўхтатди

Шимолий Корея Жуче календаридан фойдаланишни тўхтатди

Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) ҳукумати республиканинг биринчи раҳбари Ким Ир Сен туғилган кундан бошлаб ҳисобланган Жуче тақвимидан фойдаланишни тўхтатди. Бу ҳақда Жанубий Корея бирлашиш вазирлигидаги манбага таяниб Ёнҳап хабар бермоқда .

«Бу, эҳтимол, [Шимолий Кореянинг амалдаги раҳбари] Ким Чен Иннинг ўз шахсиятига сиғиниш яратиш ҳаракатларининг бир қисмидир», — деди манба.

Қайд этилишича, КХДРнинг бош газетаси Нодонг Синмун 13-октабрда Жуче тақвимидан фойдаланишни тўхтатган, 12 сентябрь куни эса давлат раҳбарининг синглиси Ким Ё Чен нутқ сўзлаб, 2024 йилни тилга олган. Шу билан бирга, манба Шимолий Корея ҳукумати тақвимни кескин бекор қилиш ўрнига босқичма-босқич ўзгартиришни таклиф қилди.

Киритилди: 00:50 18.10.2024. Ўқилди: 882 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!