Бугун 4 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Шимолий Корея гипертовушли ракета синовини ўтказди

Шимолий Корея гипертовушли ракета синовини ўтказди

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин назорати остида гипертовушли стратегик қурол тизимига кирувчи ракета синовдан ўтказилди. Пхеньян ракета денгиздаги нишонни қарийб 1000 километр масофадан урганини маълум қилди.

КХДР расмийларининг айтишича, ракета паст баландликда траекториясини ўзгартириш ва сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш имкониятига эга. Мамлакат расмийлари бундай хусусиятлар ракетани ҳаво мудофааси тизимлари учун аниқлаш ва ушлашни қийинлаштиришини таъкидлаган.

Бироқ Жанубий Корея ҳарбийлари ракетани 700 километрдан ортиқ масофада кузатганини, Япония эса унинг парвоз масофасини тахминан 680 километр деб баҳолаган. Сеул Пхеньяннинг ракетани ушлаш қийинлиги ҳақидаги даъволарига қўшилмаган ва Жанубий Корея ҳамда АҚШнинг мавжуд мудофаа воситалари уни аниқлаш ва тутиш имкониятига эга эканини билдирган.

Агар КХДР маълум қилган 1000 километрлик масофа мустақил равишда тасдиқланса, ракета Япония ҳудудидаги айрим ҳарбий объектларгача етиб бориши мумкин. Аммо ҳозирча бу кўрсаткич Пхеньяннинг баёноти билан чекланган.

Киритилди: Бугун 16:55. Ўқилди: 188 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!