The Washington Post: Шимолий Корея аскарлари айни дамда Россия Федерациясида тайёргарликдан ўтмоқда ва йил охиригача Украинадаги фронтга жўнатилиши мумкин.
Гап КХДРдан келган бир неча минг ҳарбий хизматчи ҳақида бормоқда.
Урушни ўрганиш институти Россия ҳарбий қўмондонлиги уларни 2024 йил охиригача Украинадаги фронт чизиғига ёки Россия билан чегарадош ҳудудларга ўтказиши мумкин, деб ҳисоблайди.
Хабарда айтилишича, ҳозирда Шимолий Корея зобитлари Донецк вилоятининг Украина назорати остида бўлмаган қисмида Россия армиясининг ҳаракатларини кузатмоқда, аммо жангларда бевосита иштирок этмаяпти.