Жанубий Корея разведкаси маълумотларига кўра, Курск вилоятида Россия армияси томонида жанг қилган КХДР аскарини биринчи марта Украина ҳарбийлари қўлга олган. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлиги хабар берди.
Маҳбуснинг қаерда эканлиги ҳозирча маълум эмас. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина телеграм-каналларида асирга олинган шимолий кореялик аскар тасвирлангани иддао қилинган сурат чоп этилганди. Украина томонидан бу маълумотни расмий тасдиқлагани йўқ.
23-декабр куни Жанубий Корея ҳарбийлари Шимолий Кореянинг Курск вилоятидаги йўқотишлари 1100 га яқин одам ҳалок бўлганини маълум қилди. Жанубий Корея разведка хизматлари маълумотларига кўра, Пхенян Россияга қўшимча куч ва ҳарбий техника жўнатишга ҳозирлик кўрмоқда.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, сўнгги бир неча ой ичида Курск вилоятида Шимолий Кореянинг уч мингдан ортиқ аскари ҳалок бўлган ёки яраланган.