Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

ШҲТга яна бир давлат қўшилди

 ШҲТга яна бир давлат қўшилди

Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Эроннинг ташкилотга доимий аъзо сифатида қабул қилиниши тўғрисидаги ҳужжатни маъқуллади. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Амир Абдуллахиён маълум қилди, деб хабар берди РИА Новости.

«Биз бугун Душанбеда Эроннинг Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг доимий аъзолигига қабул қилиниши тўғрисидаги ҳужжат ташкилот етакчилари томонидан мамлакатимиз президенти иштирокида маъқулланганидан мамнунмиз. Мазкур стратегик аъзолик қўшничилик сиёсати ҳамда Осиёдаги сиёсат доирасида Эрон билан ҳар томонлама ҳамкорликка муҳим таъсир кўрсатади», — дея Абдуллахиённинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ISNA агентлиги.

Жума куни ШҲТнинг Душанбедаги саммитида Эронни ташкилотга қабул қилиш жараёни бошланди. Россия президенти Владимир Путин Эроннинг ШҲТга қабул қилинишини қўллаб-қувватлади.

Бунгача Эрон ШҲТда кузатувчи давлат мақомида эди.

ШҲТга 2001 йилда Хитой, Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари томонидан асос солинган. Афғонистон, Беларусь ва Монголия ШҲТда кузатувчи, Озарбойжон, Арманистон, Камбожа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка ҳамкор давлат мақомига эга.

Киритилди: 16:17 17.09.2021. Ўқилди: 3176 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!