Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

ШҲТда таҳдидларга қарши кураш маркази ташкил этилади

A A A
ШҲТда таҳдидларга қарши кураш маркази ташкил этилади

ШҲТда таҳдидларга қарши кураш маркази ташкил этилади.

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ШҲТ ташқи ишлар вазирларининг Остонадаги йиғилишида маълум қилди, деб ёзади SputnikKZ.

Марказ ахборот хавфсизлиги ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш билан шуғулланади. Бундан ташқари, Душанбеда гиёҳвандликка қарши кураш маркази пайдо бўлади.

Ушбу қарорлар 3-4 июль кунлари Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида расман қабул қилинади.

Евроосиё давлатларининг хавфсизлигини фақат қитъа давлатларининг ўзлари таъминлаши мумкин, АҚШ, Европа Иттифоқи ва НАТО каби ташқи кучларнинг аралашувисиз, деди Россия Ташқи ишлар вазири.

Киритилди: 21:17 21.05.2024. Ўқилди: 1057 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!