Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

ШҲТ аъзо давлатлар олий судлари раисларининг XVII йиғилишида Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашди

ШҲТ аъзо давлатлар олий судлари раисларининг XVII йиғилишида Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашди

Тожикистон Республикаси мезбонлик қилаётган анжуманда муқобил жазо турларини тайинлаш, жисмоний ва юридик шахсларни банкрот деб топишга оид низоларда кўриб чиқишда ШҲТга аъзо давлатларнинг миллий қонунчилигини қўллаш амалиёти билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Олий суд ахборот хизмати бу ҳақда хабар бермоқда.

Қайд этилишича, шунингдек, кибержиноятчиликка оид ишлар бўйича ўзаро тажриба алмашилди.

Эслатиб ўтамиз, ШҲТга аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг ўн саккизинчи йиғилиши 2023 йилда Ҳиндистонда ўтказилади.

Киритилди: 09:02 19.08.2022. Ўқилди: 1765 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!