10 март куни Шайхонтоҳур тумани ички ишлар органларига 28 ёшли Зоҳиджон Х. мурожаат қилиб, “Неесия-3” автомобили салонидан 20.800 АҚШ доллари ва 14.000.000 сўм пули ўғирланганлигини маълум қилди. Зоҳиджон шошгани боис автомобили эшигини ёпишни унутганлигини тан олди.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси 4 қисми (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Кўрилган чоралар натижасида гумонланувчи – 32 ёшли Санжар Ш. қўлга олинди.
Ҳозирда у қамоққа олинган, тергов давом этмоқда.