Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг 2015 йил 13 февраль кунидаги ҳукмига кўра, судланувчи К.В. исмли шахс Ўзбекистон Республикаси ЖК 189-моддасининг 3-қисми билан 6 ой қамоқ жазосига, 167-моддаси 3-қисмининг “а,в” бандлари билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига, 209-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари билан 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига, ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган.
Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди кассация инстанциясининг 2015 йил 11 майдаги ажрими билан ҳукм ўзгартирилиб, ЖКнинг 167моддаси 3-қисмининг “а,в” бандлари билан иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромати ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазосига, ЖКнинг 189-моддасининг 3-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромати ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазосига, ЖКнинг 209-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари билан ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромати ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазосига, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромати ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазосига судланган.
Суд ҳукмига кўра, Р.А.А. исмли шахс якка тартибда қора метал ва қувурлар савдоси билан шуғулланиб келиб, 2014 йил февраль ойида Наманган вилоятига борган уюшган жиноий гурух аъзоси К.Ш.К. исмои шахс билан учрашиб, ундан жиноий йул билан кўлга киритилаётган 1420 мм.диаметрли кувурларни арзон бахода сотиб олиб кайта сотиб фойда куриш ҳакида ўзаро жиноий тил бириктириб, содир этмокчи бўлаётган жиноий фалиятларига “Намангандавсувмахсуспудрат” давлат унитар корхонаси бошлиғи К.В. исмли шахсни ҳам жалб қилиб, шундан сўнг, ўзаро келишувга мувофик 2014 йилнинг феврал-март ойлари давомида уюшган жиноий гурух аъзоси К.Ш. исмли шахс томонидан уюшган жиноий гурух рахбари Ф.А. исмли шахснинг моддий жавогарлигида ва И.Б. исмли шахс рахбарлик килаётган “Евро кор групп” чет эл корхонасига тегишли бўлган 1420.мм диаметрли жами бахоси 823.894.384 сўмлик 16 дона қувурни бир ой давомида бир неча марта Бухоро вилояти Когон шахар ва Когон тумани худудларидан Наманган вилоятига кадар қалбаки ҳужжатлар тайёрлатиб, калбаки хужжатлардан фойдаланилган холатда “Вольво” русумли 80С 606 ЕА давлат рақам белгили юк машинасида ташиб келтиртириб, кувурларни К.Ш. исмли шахсдан жиноий шериги К.В. исмли шахс билан бирга жами 208.000.000 сўм нақ пулга сотиб олиб ўзгаларнинг жуда кўп микдорни 823.894.384 сўмлик мулкини ўзлаштирганлар.
Шундан сўнг, В.К. исмли шахс ўзининг жиноий ҳаракатлари такроран давом эттириб, Ф.А. исмли шахс раҳбарлигидаги уюшган жиноий гуруҳ таркибида содир қилган жиноий килмишларини яшириш ва шу асосда жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини ўзлаштириш мақсадида олдиндан “Намангандавсувмахсуспудрат” ДУК бош ҳисобчиси У.О.Н. исмли шахс ҳамда дастлабки тергов жараёнида шахсини аниқлашнинг имконияти бўлмаган “Nifrit Impex”, “Mega platinum business”, “Sivil trans kurilish” ва “Мирзохид Мохир Бунёдкор” маъсулияти чекланган жамиятлари мансабдор ва жавобгар шахслари, шунингдек бошқа номаълум шахслар билан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳни ташкил қилиш орқали уюшган жиноий гуруҳни барпо қилиб ва унинг манфаатларини кўзлаб, 2014 йилнинг февраль-март ойларида ўзининг раҳбарлигидаги “Наманган-давсувмахсуспудрат” давлат унитар корхонаси томонидан қурилиш ишлари олиб борилаётган Наманган вилояти Чуст туманида жойлашган “Резаксой дюкер ва ташламасини қайта қуриш” объекти ҳамда Поп туманидаги “Наманган тармоғи” ва ундан сув олувчи тармоқларни қайта қуриш” объектига жами 231 метр Ø1420*15,6 мм диаметри қувурларни сохта ҳужжатлар асосида келтириб, ушбу қувурларни Наманган вилояти 9-сон қурилаётган корхоналар бирлашган дирекцияси билан “Наманган тармоқ ва ундан сув олувчи ирмокларни қайта куриш” объекти борасида 2013 йил 5-март кунидаги №-2 сонли, «Наманган вилояти Чуст туманидаги КНК II-навбатининг ПК 470 нуқтасида Резаксой дюкери ва ташламасини қайта қуриш» объекти борасида 2014 йил 28 февраль кунидаги № 2-сонли пудрат шартномалари шартларига мувофиқ ушбу қурилиш объектларида 2014 йил март ойида тўлиқ фойдаланган бўлсада, аммо жиноий шерикларидан ўзлаштириш йўли билан олган 16 дона (184 метр) ҳамда дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имконияти бўлмаган шахслардан олган 4 дона (47 метр) 1420*15,7 мм диаметрли қувурларни гўёки “Sivil trans kurilish” МЧЖ билан 2014 йил 8-апрелдаги 8/04-сонли ҳамда 15-апрелдаги 15/04-сонли шартномага асосан 2014 йил 21 апрелдаги 21/04-сонли ҳисоб варақ фактура орқали жами қиймати 163 020 0000 сўмлик 91.2 метрни, “Mega platinum business” МЧЖ билан 2014 йил 31 мартдаги 31/03-сонли шартномага асосан шу кунги 21/04-сонли ҳисоб варақ фактура орқали жами қиймати 40.397.500 сўмлик 22.6 метрни, “Nifrit Impex” МЧЖ билан 2014 йил 10-июлдаги 10/07-сонли шартномага асосан 26-июлдаги 7-сонли ҳисоб варақ фактура орқали жами қиймати 195 138 000 сўмлик 117.2 метрни, жами бўлиб 231 пм бўлган 20 дона Ø1420*15,7 мм диаметрли қувурларни Республика товар-хом ашё биржасининг кўргазмали ярмарка савдолари орқали сотиб олинганлиги тўғрисидаги сохта маълумотлар киритилган биржа тикетлари ва бошқа ҳужжатларни такроран қалбакилаштириб, ушбу такроран қалбакилаштирилган ҳужжатларни Наманган вилояти 9-сон қурилаётган корхоналар бирлашган дирекциясига тақдим қилиб, жами бўлиб 398.555.500 сўмлик жуда кўп миқдордаги бюджет маблағини қўлга киритиб, юқорида номлари кўрсатилган жиноий шерикларининг раҳбарлигида бўлган юридик шахсларнинг ҳисоб-рақамларига кўчириш йўли билан нақд пулга айлантириб, товарлар савдосини жуда кўп миқдорда бузиш ҳамда ўзига ишониб топширилган ва ихтиёрида бўлган ўзганинг жуда кўп миқдордаги пул маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликда айбланган.
Кассация шикоятида, суд қарорида В.К. исмли шахс томонидан ўзлаштирилган деб кўрсатилган қувурлар у томонидан биржа савдолари орқали қонуний тартибда пул кўчириш йўли билан сотиб олинганлиги, сотиб олинган қувурлар корхона томонидан иш бажарилган объектларда ишлатилган бўлсада, асоссиз равишда ушбу қувурлар учун тўланган пулларни гўёки нақдлаштириш йўли билан талон-торож қилинганликда айб қуйилганлиги, ваҳоланки унинг ўзганинг мулкини талон-торож қилганлиги исботланмаганлиги сабабли суд қарорини В.К. исмли шахсга оид қисмини бекор қилиб, реабилитация этиш сўралган.
Судлов ҳайъати, кассация шикояти юзасидан вилоят суди судьяси Ф.Турсуновнинг маърузасини, тарафларнинг фикрини эшитиб, жиноят ишида тўпланган ҳужжатларни кассация шикояти билан биргаликда ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳукмини ўзгартиришни, шикоятни қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талабларига кўра, суд жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек, у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши, иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатларни синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқиши, ишда юзага келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки судланувчини ҳам фош қиладиган ҳам оқлайдиган ҳолатларни аниқлаши ва ҳисобга олиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 463-моддаси 1-қисмига мувофиқ, айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилади, айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларни текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарама-қаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши лозим.
Бироқ, иш бўйича қайд этилган Қонун талаблари ҳамда Пленум қарори тушунтиришларига риоя қилинмаган.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддасида айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган.
Мазкур жиноятнинг объекти айбдор томонидан эгалланган ёки унинг тасарруфида бўлган мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи ҳисобланиб, объектив томондан жиноят айбдорга ишониб топширилган товар моддий бойликларни олиб қўйиш ёки унинг устидан ноқонуний эгаликни ўрнатиб, ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўз фойдасига олиш ёхуд ўзгалар тасарруфига ўтказиш шаклидаги фаол ҳаракатлар ифодаланади.
Суъектив томондан жиноят фақат тўғри қасд билан содир этилиб, айбдор ўзининг ҳаракатлари ноқонунийлигини англайди ва улар амалга оширилишини хохлайди. Айбдорнинг ушбу жиноятни содир этишдаги ғаразли мақсади субъектив томоннинг зарурий белгиси ҳисобланади.
Иш ҳолатларига кўра, судланган В.К. исмли шахс раҳбарлик қилган “Намангандавсувмахсуспудрат” давлат унитар корхонаси ва Наманган вилояти 9-сон қурилаётган корхоналар бирлашган дирекцияси томонидан тузилган 2013 йил 5 мартдаги 2-сонли шартномага асосан Наманган вилояти “Наманган тармоғи” ва ундан сув олувчи каналини қурилишининг 2014 йил март ойида бажарилган ишларни тасдиқловчи форма-5да 113 метр жами 186.450.000 сўмлик диаметри 1420 мм. бўлган метал қувурлар ишлатилганлиги тасдиқланган. Шунингдек, улар ўртасидаги 2014 йил 28 февралдаги 2-сонли шартномага асосан қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилаётган Чуст туманидаги катта Наманган канали II-навбатининг ПК 470 нуқтасида Резаксой дюкери ва ташламасини қайта қуришларининг 2014 йил март ойида бажарилган ишларни тасдиқловчи форма-5да 129,1 метр жами 210.987.500 сўмлик диаметри 1420 мм. бўлган қувурлар ўрнатилганлиги тасдиқланган.
Апелляция судидда сўроқ қилинган гувоҳ Н.С.Н. исмли шахс ўз кўрсатмасида, Наманган шаҳар ДСИда “Солиқ текширувлари” бўлимида давлат солиқ катта инспектори-тафтишчи вазифасида ишлаб келаётганлигини, мазкур жиноят иши бўйича Наманган шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг 2014 йил 13 августдаги буйруғига асосан “Намангандавсувмахсуспудрат” ДУКда текшириш ўтказганлиги ва текширишда мазкур ДУК томонидан 2013 йил 5 мартдаги 2-сонли шартномага асосан Наманган вилояти “Наманган тармоғи” ва ундан сув олувчи каналини қурилишининг 2014 йил март ойида бажарилган ишларни тасдиқловчи форма-5ни ҳамда 2014 йил 28 февралдаги 2-сонли шартномага асосан қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилаётган Чуст туманидаги катта Наманган канали II-навбатининг ПК 470 нуқтасида Резаксой дюкери ва ташламасини қайта қуришларининг 2014 йил март ойида бажарилган ишларни тасдиқловчи форма-5ни тегишли мутахасиссларни жалб қилган ҳолда ҳақиқатда бажарилган ишлар билан текширилганида тафавут аниқланмаганлигини, яъни бажарилган ишлар билан тузилган ф-5 бир-бирига мос келганлигини маълум қилди.
Қолаверса, дастлабки тергов даврида тўпланган иш хужжатлардаги “Намангандавсувмахсуспудрат” давлат унитар корхонасининг Бухоро вилоят прокурори номига йўллаган 06.11.2014 йилдаги 76-сонли чиқим рақам билан қайд этилган илтимосномасида юқорида қайд этилган иккита объект бўйича В.К. исмли шахс корхонага ҳеч қандай молиявий зарар етказмаганлиги кўрсатилган.
Бундан кўринадики, “Намангандавсув-махсуспудрат” давлат унитар корхонасига Наманган вилояти 9-сон қурилаётган корхоналар бирлашган дирекцияси томонидан қувурлар учун амалга оширилган 398.555.500 сўмга мутаносиб миқдордаги қувурлар объектларда ўрнатилган.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати, “Намангандавсув-махсуспудрат” давлат унитар корхонасига Наманган вилояти 9-сон қурилаётган корхоналар бирлашган дирекцияси томонидан қувурлар учун амалга оширилган 398.555.500 сўмлик тўлов бўйича В.К. исмли шахснинг ҳаракатларида ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш жиноятининг таркиби мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Шунингдек, биринчи босқич судининг айблов ҳукми билан В.К. исмли шахс 398.555.500 сўмни қўлга киритиб, “Nifrit Impex”, “Mega platinum business”, “Sivil trans kurilish” ва “Мирзохид Мохир Бунёдкор” маъсулияти чекланган жамиятлари ҳисоб-рақамларига кўчириш йўли билан нақд пулга айлантириб, товарлар савдосини жуда кўп миқдорда бузганликда, яъни ЖКнинг 189-моддаси 3-қисми билан айбланган бўлсада, унинг ҳаракатларида мазкур жиноят таркиби мавжудлиги бирор-бир объектив далиллар билан исботланмаган.
Жумладан, В.К. исмли шахс дастлабки терговда ҳам судда ҳам ўз кўрсатмасида, 1420 мм. диаметрли қувурлари сотиб олиш учун Республика Товар хом-ашё биржасига ариза орқали мурожаат қилганлигини, шу орада олдиндан таниш бўлган Р.А. исмли шахс 1420 мм. диаметрли қувурлари сотиб олишини таклиф қилганлигини, қурулиш ишларига қувурлар жуда зарур бўлганлиги сабабли сотиб олишга розилик билдирганлигини, Р.А. исмли шахсга қувурларни нақд пулга сотиб олмаслигини тушунтириб, агарда бирор-бир корхона ташкилотдан ўтказиб берадиган бўлса пулини ўша корхона ташкилотга ўтказиб беришини, чунки олди-сотди жараёни биржа орқали амалга ошириш кераклигини билдирганлигини, сўнг «NEFRIT IMPEX» МЧЖ рахбари Б.А. исмли шахс келиб қувурларни биржа орқали сотиб олиш учун биржа билан шартнома қилиш кераклигини айтиб унга “Мирзохид Мохир Бунёдкор” МЧЖ брокерлик идораси томонидан тузилган топшириқ шартномасини тақдим қилганлигини, ушбу шартнома брокер томонидан тасдиқланган бўлиб уни мижоз деб кўрсатилган қисмини тасдиқлаб берганлигини, Р.А. исмли шахс қурулиш ишлари олиб борилаётган объектларига кетма-кет жами 16 дона қувур келтирганлигини, қувурлар учун «SIVIL TRANS QURULISH» МЧЖ, «MEGA PLATINUM BUZINESS» МЧЖ, «NEFRIT IMPEX» МЧЖ ҳисоб-рақамига 398.555.500 сўм пул кўчириб берилганлигини баён этган.
Иш хужжатларида судланган В.К. исмли шахснинг қувурларни нақд пулга олмаганлиги, уларни пул кўчириш йўли орқали олганлиги мазмунидаги важини инкор қилувчи ҳамда у томонидан ўзи раҳбарлик қилиб келган давлат унитар корхонаси ҳисоб-рақамидан юқорида қайд этилган МЧЖларнинг ҳисоб-рақамига пул кўчирилганидан сўнг, унга нақд пул берилганлигини тасдиқловчи бирор-бир далил ишда мавжуд эмас. Айни вақтда ҳам бундай далил тўплаш имконияти йўқ.
Қолаверса, жиноят иши бўйича хўжалик юритувчи субъектларида ўтказилган хужжатли тафтишларда ҳам В.К. исмли шахс раҳбарлик қилган корхонага қувур сотилиши билан боғлиқ ўтказилган биржа савдоларида қонунбузилиш ҳолати аниқланмаган, «NEFRIT IMPEX» МЧЖ ўтказилган текширишда ҳам В.К. исмли шахс раҳбарлик қилган корхонага қувур сотилишида қонунбузилиш ҳолатига йўл қуйилгани аниқланмаган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 15 мартдаги “Савдо соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида” 9-сонли қарорида жиноят кодексининг 189-моддаси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164 ва 168-моддаларида жавобгарлик назарда тутилган савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш деганда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга соладиган Ўзбекистон Республикаси қонунларининг бузилиши тушунилмоғи лозим. Бунда суд айбдор томонидан айнан қайси савдо қоидаси бузилганлигини кўрсатиши шарт деб раҳбарий тушунтириш берилган.
Бироқ, биринчи босқич судининг айблов ҳукмида В.К. исмли шахс томонидан айнан қайси савдо қоидаси бузилганлигини кўрсатилмаган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддасига кўра, айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозим. Қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддасига мувофиқ, қилмишида жиноят таркиби бўлмаган шахс айбсиз деб топилиши лозим.
Қайд этилганларга асосан, судлов ҳайъати, В.К. исмли шахсни ҳаракатларида товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузиш, яъни ЖКнинг (эски таҳрирдаги) 189-моддаси
3-қисми таркиби мавжудлиги ишончли далиллар билан исботланмаганлиги ва бундай далиллар тўплашни имконияти ҳам йўқлиги сабабли унинг ҳаракатида жиноят таркиби мавжуд эмас деб, уни реабилитация қилишни лозим топади.
Шунингдек, биринчи босқич судининг айблов ҳукмида А.Р. исмли шахс 2014 йил февраль ойида уюшган жиноий гурух аъзоси Ш.К. исмли шахсдан жиноий йул билан кўлга киритилаётган 1420 мм.диаметрли кувурларни арзон бахода сотиб олиб кайта сотиб фойда куриш ҳакида ўзаро жиноий тил бириктириб, содир этмоқчи бўлаётган жиноий фаолиятларига “Намангандав-сувмахсуспудрат” давлат унитар корхонаси бошлиғи К.В. исмли шахсни ҳам жалб қилиб, шундан сўнг, ўзаро келишувга мувофик 2014 йилнинг феврал-март ойлари давомида уюшган жиноий гурух аъзоси Ш.К. исмли шахс томонидан уюшган жиноий гурух рахбари Ф.А. исмли шахснинг моддий жавогарлигида ва И.Б. исмли шахс рахбарлик килаётган “Евро кор групп” чет эл корхонасига тегишли бўлган 1420.мм диаметрли жами бахоси 823.894.384 сўмлик 16 дона қувурни бир ой давомида бир неча марта Наманган вилоятига юк машинасида ташиб келтиртириб, кувурларни К.Ш. исмли шахсдан жиноий шериги К.В. исмли шахс билан бирга жами 208.000.000 сўм нақ пулга сотиб олиб ўзгаларнинг жуда кўп микдорни 823.894.384 сўмлик мулкини ўзлаштирганликлари кўрсатилган.
Иш ҳолатларига кўра, Ф.А. исмли шахснинг моддий жавогарлигида бўлган 1420 мм. ли қувурлар Қоракўл туманидаги қувурлар сақланган жойдан олиб чиқилиб, Қизитепа туманидаги “Файзли йўл” корхонасида яширинганидан сўнг, уларни сотиш учун харидор излаб, В.К. исмли шахсга сотилганлиги кўринади.
Жумладан, Ф.А. исмли шахснинг кўрсатмасида Р.Ҳ. исмли шахсга диаметри 1420 мм. ли қувурларни мижоз топиб сотгунга қадар сақлаш учун имкони борича Бухоро вилоятидан ташқаридан жой топишни, қувурларни сотганидан сўнг унинг ҳам улушини беришини, қувурлар ўзи ишлайдиган корхонага тегишли эканлигини айтиб келишганлигини, орадан икки кун ўтиб Р.Ҳ. исмли шахс Қизилтепа туманида кувурларни сақлаш мумкин бўлган корхона топганлигини билдирганлигини, шундан сўнг у йўловчи юк ташиш автомашиналарини топиб уларга йўлга кетиш учун сохта йўл варақаларини расмийлаштириб бериб, биринчи рейсда 4 дона қувурларни жўнатиб юборганлигини, Ҳ. исмли шахс эса юк автомашиналарини Қизилтепа туманига кутиб олиб, қувурларни тушуриб олганлигини, шу тарзда яъна
8 дона жами 12 дона қувурларни жўнатганлигини, шу орада унга “Волво” русумли автомашина ҳайдовчиси К.Ш. исмли шахс қувур сотиб олиш масаласида мурожат қилганлигини, К.Ш. исмли шахсга қувурлар Қизилтепа туманида эканлигини айтиб Ҳ. исмли шахсни телефон рақамини берганлигини ва ўзи ҳам Ҳ. исмли шахс билан телефонлашиб қувурларни К.Ш. исмли шахсга бериб юбориш хакида кўрсатма берганлигини баён этган. Судланган Ҳ.Р. исмли шахс ҳам Ш.К. исмли шахслар ҳам ўз кўрсатмаларида Ф.А. исмли шахснинг кўрсатмасини тасдиқлаб, шунга ўхшаш кўрсатма берганлар.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 21 майдаги “Жазоларни либераллаштириш тўғрисидаги қонунни иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга нисбатан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 4-сонли қарорида ўзганинг мулкини талон-торож қилиш жинояти мол-мулк мулкдорнинг эгалигидан олинган ҳамда айбдор уни тасарруф этиш ёки ундан ўз хоҳишига кўра фойдаланиш имкониятига эга бўлган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади деб раҳбарий тушунтириш берилган.
Бундан ташқари, А.Р., Ш.К. ва Х.Х. исмли шахсларнинг кўрсатмалари ва ишдаги хужжатларга кўра, В.К. исмли шахс қувурларни биржа савдолари орқали сотиб олиши мумкинлигини билсада, бирор-бир тегишли хужжатларсиз А.Р. исмли шахс орқали 1420 мм.ли 16 дона қувурларни 398.555.500 сўмга ҳисоблаб олган. Кейинчалик ушбу қувурларни ўзига кирим қилиш мақсадида гуёки биржа орқали сотиб олинганлиги бўйича хужжатларни тузган. Ушбулар В.К. исмли шахс мазкур қувурларни жиноий йўл билан топилганлигини билган ҳолда олганидан далолат беради.
Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати, В.К. исмли шахсни бошқа шахслар билан тил бириктириб, Ф.Атаулловнинг моддий жавогарлигида ва И.Биккулов рахбарлик килаётган “Евро кор групп” чет эл корхонасига тегишли бўлган 1420.мм диаметрли жами бахоси 823.894.384 сўмлик 16 дона қувурларни ўзлаштирганлиги, яъни ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а,в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир қилганлиги ўз тасдиғини топмади деб ҳисоблайди.
Бироқ, судлов ҳайъати мазкур ҳолат бўйича В.К. исмли шахснинг ҳаракатларида жиноий йўл билан топилган жуда кўп миқдордаги мулкни олиш жинояти таркиби мавжуд деб ҳисоблаб, унинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а,в” бандларидан ЖКнинг 171-моддаси 3-қисми “а” бандига қайта квалификация қилишни лозим топади.
Шунингдек, иш ҳолатларига кўра, В.К. исмли шахс томонидан 1420 мм.ли 16 дона қувурларни олиниб ўзи раҳбарлик қилган корхона томонидан қурилиш амалга оширилаётган объектларда ўрнатилган сўнг, “Sivil trans kurilish” МЧЖ билан 2014 йил 8-апрелдаги 8/04-сонли ҳамда 15-апрелдаги 15/04-сонли шартномага асосан 2014 йил 21 апрелдаги 21/04-сонли ҳисоб варақ фактура орқали жами қиймати 163.020.000 сўмлик 91.2 метрни, “Mega platinum business” МЧЖ билан 2014 йил 31 мартдаги 31/03-сонли шартномага асосан шу кунги 21/04-сонли ҳисоб варақ фактура орқали жами қиймати 40.397.500 сўмлик 22.6 метрни, “Nifrit Impex” МЧЖ билан 2014 йил 10-июлдаги 10/07-сонли шартномага асосан 26-июлдаги 7-сонли ҳисоб варақ фактура орқали жами қиймати 195.138.000 сўмлик 117.2 метрни, жами бўлиб 231 пм. бўлган 20 дона Ø1420*15,7 мм. диаметрли қувурларни Республика товар-хом ашё биржасининг кўргазмали ярмарка савдолари орқали сотиб олинганлиги тўғрисида хужжатлар тузилган.
Жумладан, ишдаги хужжатлар ҳамда апелляция судида сўроқ қилинган С.Назаровнинг кўрсатмасига кўра, “Намангандавсувмахсуспудрат” давлат унитар корхонасида 2012 йилдан 2014 йил 31 март кунига қадар 1420 мм.ли қувур кирим қилинмаган ва қолдиғида бўлмаган. Бироқ, Наманган вилояти 9-сон қурилаётган корхоналар бирлашган дирекцияси томонидан тузилган 2013 йил 5 мартдаги 2-сонли шартномага асосан Наманган вилояти “Наманган тармоғи” ва ундан сув олувчи каналини қурилишининг 2014 йил март ойида бажарилган ишларни тасдиқловчи форма-5да 113 метр жами 186.450.000 сўмлик диаметри 1420 мм. бўлган метал қувурлар ишлатилганлиги тасдиқланган.
Юқоридагилардан дастлаб қувурларни ўрнатиб, сўнг уларни биржа орқали сотиб олинганлиги хусусида хужжатлар тузилганлиги тасдиқланади.
Судлов ҳайъати, баён этилганларга асосан биринчи босқич суди томонидан мазкур ҳолат бўйича В.К. исмли шахснинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Шу билан бирга судлов ҳайъати, биринчи босқич суди томонидан В.Казаковнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 209-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги “Транспорт воситаларини олиб қочиш ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида”ги қарори 5-бандида, жиноий фаолиятнинг олдиндан режалаштирилганлиги, жиноий қасдни амалга ошириш учун зарур бўлган воситаларнинг тайёрланиши, иштирокчиларни танлаш, ёллаш ва улар ўртасида вазифаларни тақсимланиши, жиноятни яшириш чораларини таъминлаш, гуруҳда ўрнатилган интизомга ва ташкилотчининг кўрсатмаларига бўйсунишлик жиноий гуруҳнинг уюшганлигидан далолат бериши, айблаш фикрида ва суд ҳукмида айнан қандай асосларга кўра жиноий гуруҳ уюшган деб топилгани кўрсатилган бўлиши шартлиги;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги қарори 20-бандида, ЖПК 467-моддасига мувофиқ, агар жиноят олдиндан тил бириктирилган ҳолда уюшган гуруҳ томонидан содир этилган бўлса, айблов ҳукмининг тавсиф қисмида ҳар бир жиноятнинг иштирокчиси томонидан айнан қандай жиноий ҳаракатлар содир этилганлиги аниқ кўрсатилиши лозимлиги, уларнинг умумий ҳаракатларини қайд этишда ҳар бирининг роли конкретлаштирилган ҳолда баён қилиниши лозимлиги;
24-бандида, суд судланувчини баҳоловчи категорияларга тегишли белгиларга қараб айбдор деб топишда, ушбу белгининг жиноий қилмишда мавжудлигини тасдиқловчи ҳолатларни келтириши шартлиги ҳақида тушунтиришлар берилган.
Бироқ, дастлабки терговда ҳам судда ҳам В.К. исмли шахснинг Ф.А., О.У. исмли шахслар ҳамда дастлабки тергов жараёнида шахсини аниқлашнинг имконияти бўлмаган “Nifrit Impex”, “Mega platinum business”, “Sivil trans kurilish” ва “Мирзохид Мохир Бунёдкор” маъсулияти чекланган жамиятлари мансабдор ва жавобгар шахслари ҳамда мазкур жиноят иши бўйича судланган бошқа шахслар билан биргаликда жиноий фаолият олиб бориши учун олдиндан бир гуруҳга бирлашиши ҳамда уларнинг ҳаракатида юқорида кўрсатилган уюшган гуруҳ белгилари мавжудлигини тасдиқловчи бирор-бир далил аниқланмаган ва айни вақтда бундай далил аниқлаш имконияти ҳам мавжуд эмас.
Аксинча, иш хужжатларига кўра, В.К. исмли шахс мазкур жиноят иши бўйича судланган Ф.А. исмли шахс ва у билан уюшган гуруҳга бирлашган бошқа шахсларни бирор бирини танимаган, мулоқотга киришмаган, улардан жиноий мақсадга эришиш учун бирор бир вазифани бажаришга келишмаган.
Шу сабабли судлов ҳайъати, В.К. исмли шахснинг айбидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 209-моддаси 2-қисмининг “б” бандини чиқаришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддасига кўра, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак.
Бу масалада, судларга Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги қарори билан судлар ҳукм чиқаришда жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят қонунининг асосий принциплардан бири инсонпарварлик принципи эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланиши кераклиги ҳақида раҳбарий кўрсатмалар берилган.
Судлов ҳайъати, баён этилган қонун талаби ва Олий суди Пленумининг раҳбарий тушунтиришларига амал қилиб, В.К. исмли шахсга нисбатан жазо тайинлашда унинг кекса ёшдалигини, муқадам судланмаганлигини, оилавий шароитини жазони енгилаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда жиноят содир этилган вақтда амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақи, яъни 96105 сўмдан келиб чиқиб, жарима жазосини, шунингдек, ЖКнинг 171-моддаси 3-қисми билан ҳам жарима жазосини тайинлашни, тайинланган жазоларни ЖКнинг 59-моддаси тартибида қисман қўшиб ҳисоблашни ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан К.В.А. исмли шахсга мазкур жиноят иши бўйича “Қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2014 йил 27 октябрдан 2015 йил 11 май кунига қадар жами 6 ойи 15 кун қамоқда бўлган ҳар бир кунини бугунги кунда амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори, яъни 223.000 сўмнинг иккидан бир қисмига (195 кун х 111.500 сўм=21.742.500 сўм)га тенглаштириб ҳисоблашни лозим топади.
Шунингдек, В.К. исмли шахснинг ҳаракатларида “Намангандавсувмахсуспудрат” давлат унитар корхонасига Наманган вилояти 9-сон қурилаётган корхоналар бирлашган дирекцияси томонидан қувурлар учун амалга оширилган 398.555.500 сўмлик тўлов бўйича ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш жиноятининг таркиби мавжуд эмаслиги ҳамда Ф.А. исмли шахснинг моддий жавогарлигида ва И.Б. исмли шахс рахбарлик килаётган “Евро кор групп” чет эл корхонасига тегишли бўлган 1420.мм диаметрли жами бахоси 823.894.384 сўмлик 16 дона қувурларни ўзлаштирганлиги ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли иш бўйича етказилган зарарни қоплаш учун “Намангандавсувмахсуспудрат” давлат унитар корхонасига С.А.И. исмли шахс томонидан 19.02.2015 йил 30259-сонли мемориаль ордери орқали тўланган 100.000.000 сўм, К.Ж.А. исмли шахс томонидан 06.04.2015 йил 28-сонли мемориаль ордери орқали тўланган 25.000.000 сўм ва 07.04.2015 йил 25-сонли мемориаль ордери орқали тўланган 50.000.000 сўм, К.Д.В. исмли шахс томонидан 07.04.2015 йил 28-сонли мемориаль ордери орқали тўланган 48.300.000 сўм, А.У.Б. исмли шахс томонидан 07.04.2015 йил 24-сонли мемориаль ордери орқали тўланган 50.000.000 сўм, У.О. исмли шахс томонидан 31.10.2014 йил 117-сонли тўлов топшириқномаси орқали тўланган 2.300.000 сўм, К.В.А. исмли шахс томонидан 28.10.2014 йил 116-сонли тўлов топшириқномаси орқали тўланган 100.000.000 сўм, 03.11.2014 йил 119-сонли тўлов топшириқномаси орқали тўланган 10.000.000 сўм ва шу кундаги тўлов топшириқномаси орқали тўланган 13.000.000 сўм пулларни “Намангандавсувмахсуспудрат” давлат унитар корхонасидан тўловчиларнинг ўзига қайтарилишини белгилашни лозим топди ва Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг 2015 йил 13 февралдаги ҳукми ўзгартирилиб, К.В.А. исмли шахсни Ўзбекистон Республикаси
189-моддаси 3-қисми билан айбли деб топиш, шу модда билан жазо тайинлаш қисми бекор қилиниб, унинг қилмишида жиноят таркиби бўлмагани сабабли жиноят ишининг шу қисми ЖПК 83-моддасининг 2-қисмига асосан тугатилсин ва у айбсиз деб топилиб, оқланди.
КСҲ- № 4-08/91-19-сонли ажрими
Жиноят ишлари бўйича
Бухоро вилоят судининг
судьяси Ф.Турсунов