Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев яна Россияга боради. Нега?

Шавкат Мирзиёев яна Россияга боради. Нега?

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Россия Федерацияси ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари – молия вазири Антон Силуанов бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилмоқда.

Учрашув чоғида икки мамлакат раҳбарларининг давлат ташрифлари, олий даражадаги бошқа учрашувлар якунлари бўйича эришилган келишувлар ижроси, шунингдек, уларни белгиланган муддатларда ва тўлақонли бажариш бўйича амалга оширилаётган зарур чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил бошида Россия Федерациясига амалга оширилажак ташрифига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича қатор ҳужжатлар, жумладан, стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишга доир чора-тадбирлар белгилаб олинди”, - дейилади хабарда.

Шу билан бирга, учрашув чоғида энг муҳим соҳалар, хусусан, Евросиё иқтисодий иттифоқи билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш доирасидаги икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича фикр алмашилган.

Томонлар ўзаро манфаатдорлик ва ишонч тамойилларига асосланган муносабатларнинг юксак даражаси, шунингдек, уни янада кенгайтириш бўйича улкан салоҳият мавжудлигини қайд этган.

Киритилди: 11:00 21.09.2019. Ўқилди: 3395 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!