Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни туғилган куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни туғилган куни билан табриклади

7 октябрь, чоршанба куни Президент Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради президент матбуот хизмати.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Россия етакчисини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, дўст Россия халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди, халқаро ва минтақавий кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон Президенти коронавирусга қарши курашишда кўрсатилган амалий ёрдам, жумладан, Россиядан врач ва мутахассисларнинг катта гуруҳи юртимизга жўнатилгани учун самимий миннатдорлик билдирди.

Давлат раҳбарлари, шунингдек, минтақада юзага келаётган вазиятни муҳокама қилдилар.

Россия президенти Владимир Путин 1952 йил 7 октябрь куни Санкт-Петербургда таваллуд топган.

Киритилди: 18:11 07.10.2020. Ўқилди: 1542 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!