Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев Виктор Орбан билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Виктор Орбан билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 июль куни Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити доирасида Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон-Венгрия кўп қиррали муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва амалий ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Барча даражаларда фаол мулоқотлар давом этмоқда. Май ойида Тошкент шаҳрида қўшма Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва бизнес форуми самарали ўтказилди.

Кейинги йилларда товар айирбошлаш ҳажми қарийб икки баробар ошди, қўшма лойиҳа ва корхоналар сони кўпаймоқда, 30 июндан Тошкент ва Будапешт ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар тикланди.

Саноат, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, логистика, қурилиш ва бошқа йўналишларда кооперация лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Инвестиция лойиҳаларининг янги портфелини тайёрлаш ва жорий йил якунига қадар Қўқон шаҳрида Ҳудудлар форумини ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Таълим, маданият ва спорт соҳаларидаги ҳамкорлик фаоллашди. Икки мамлакат халқларини яқинлаштиришга қаратилган маданий тадбирларни ўтказиш зарурлиги таъкидланди.

Туркий давлатлар ташкилоти ва Европа Иттифоқи доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Киритилди: 12:01 06.07.2024. Ўқилди: 1279 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!