Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда тотализаторларга рухсат бериш ҳақидаги фармонни имзолади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда тотализаторларга рухсат бериш ҳақидаги фармонни имзолади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳақда «Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» дастурида маълум қилинди.

Фармонда янги стадионлар қуриш, футбол мактабларини ташкил этиш, футболни оммалаштириш, ягона электрон чипта сотиш тизимини татбиқ этиш ва бошқа кўплаб тадбирлар қаторида букмекерлик конторалари (тотализаторлар) ҳақида ҳам сўз боради.

Хусусан, Капитал бозорини ривожлантириш агентлигидан лицензия олиш орқали букмекерлик фаолиятига рухсат берилади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси юридик бўлими бошлиғи Дилшод Норқобиловнинг айтишича, тотализаторларга 2021 йил 1 январдан рухсат берилади.

Киритилди: 18:15 05.12.2019. Ўқилди: 4848 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!