Бугун 21 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев: “Ўз яқинларини йўқотган оилаларга чин юракдан ҳамдардлик билдираман”

Шавкат Мирзиёев: “Ўз яқинларини йўқотган оилаларга чин юракдан ҳамдардлик билдираман”

Ўз яқинларини йўқотган оилаларга чин юракдан ҳамдардлик билдираман" — Шавкат Мирзиёев Нукусда юз берган воқеалар ҳақида.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида архитектура, қурилиш ва шаҳарсозлик соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши аввалида Қорақалпоғистондаги вазият ҳақида тўхталиб ўтди.

"Бу ерда содир бўлган нохуш воқеалар барчамизда ташвиш ва изтироб уйғотиши табиийдир.

Нукус шаҳрида юз берган воқеалар натижасида, афсуски, бир қанча фуқаролар ҳалок бўлди ва жабр кўрди.

Шу муносабат билан ўз яқинларини йўқотган оилаларга чин юракдан ҳамдардлик билдираман. Шифохоналарда даволанаётган беморларга эса тезроқ соғайиб кетишларини тилайман.

Мана шундай дақиқаларда тинчлик ва инсон ҳаёти нақадар бебаҳолигини, уни асраб-авайлаш нақадар муҳим эканини, бунга барчамиз масъул эканимизни янада чуқур ҳис этамиз".

Киритилди: 19:53 06.07.2022. Ўқилди: 3033 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!