Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашувида Шавкат Мирзиёев бир қатор ташаббусларни илгари сурди.
Хусусан, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, автомобилсозлик, электротехника, тўқимачилик саноати, аграр тармоқда фаол ҳамкорлик қилиш мақсадида Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари инвестициявий форумини ташкил этиш, савдо-саноат палаталари раҳбарлари учрашувларини ҳар йили ўтказишни таклиф қилди.
Президентимиз, шунингдек, “Марказий Осиё бўйлаб саёҳат” халқаро туризм конференциясини ўтказиш таклифини билдирди.