Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев уч нафар жадидларни орден билан тақдирлади

Шавкат Мирзиёев уч нафар жадидларни орден билан тақдирлади

“Маърифатпарвар жадидчилик ҳаракати намояндаларини  мукофотлаш тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, ўзининг маърифатпарварлик фаолияти ва фидокорона хизматлари билан миллий таълим-тарбия тизимини яратиш ҳамда юртимиз истиқлоли, халқимизнинг озодлиги ва эркинлиги, келажак авлодларнинг обод ва фаровон ҳаётини таъминлашга қўшган беқиёс ҳиссасини инобатга олиб, қуйидагилар “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди:

• Абдулла Авлоний (марҳум) – маърифатпарвар адиб, педагог, жамоат арбоби

• Маҳмудхўжа Беҳбудий (марҳум) – Туркистондаги жадидчилик ҳаракатининг асосчиларидан бири, адиб, педагог ва олим

• Мунаввар қори Абдурашидхонов (марҳум) – атоқли маърифатпарвар мураббий, адиб, муҳаррир ва жамоат арбоби.
 

Киритилди: 19:34 30.09.2020. Ўқилди: 2579 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!