11 январь куни эрталаб Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.
UzNews.uz мухбирининг хабар беришича, ташриф давомида Президент жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишади.
Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятидаги лойиҳалар ва режаларнинг амалга оширилиши билан танишади.