Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев номига Гурбангули Бердимуҳамедовдан мактуб келди

Шавкат Мирзиёев номига  Гурбангули Бердимуҳамедовдан мактуб келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовдан мактуб келди.

Мактубда Ўзбекистонда ўзбек ва туркман халқлари ўртасидаги биродарлик ва дўстлик пойдеворини яратишга улкан ҳисса қўшган буюк туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғийнинг 300 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида қабул қилинган қарор учун давлатимиз раҳбарига чуқур миннатдорлик билдирилган.

Ўзбекистонда Махтумқули Фироғийнинг 300 йиллик юбилейи кенг нишонланиши халқларимиз ва давлатларимиз ўртасидаги биродарлик ришталарининг бузилмаслиги, тарихий тақдирлари муштараклиги, якдиллигимиз ва ҳамиша бирга бўлишга тайёрлигимизнинг навбатдаги тасдиғи бўлишига ишонч билдирилган.

Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Президентига мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик, фаолиятида янги муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса тинчлик ва равнақ тилакларини изҳор этган.

Киритилди: 13:38 23.02.2024. Ўқилди: 2673 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!