Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев Майкл Курилла бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Майкл Курилла бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 июнь куни Америка Қўшма Штатлари Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Майкл Курилла бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, минтақавий хавфсизлик соҳасидаги амалий алоқаларни давом эттиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш ҳамда ижтимоий-иқтисодий тикланишга, шу жумладан устувор инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш борасидаги ташаббус ва дастурларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Киритилди: 23:23 13.06.2022. Ўқилди: 2749 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!