Картошкага бўлган талабни қоплаш учун бу йилга режа қилинган 180 минг гектардан 118 минг гектарига уруғлик экилди.
Лекин Қашқадарёда бор-йўғи 41 фоиз, Сурхондарёда 44 фоиз майдонда картошка экилган. Март ойининг ўзида картошка Сурхондарёда 12,4 фоизга, Қашқадарёда 9 фоизга қимматлашгани кўрсатиб ўтилди.
Картошкачиликка ихтисослашган Хўжаобод, Андижон, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Янгиқўрғон, Тошлоқ, Фарғона туманларида ҳам ишлар қониқарсиз деб баҳоланди.
Сусткашликка йўл қўйган вилоят ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарлари ва туман ҳокимларининг масъулияти ҳамда жавобгарлигини ошириш топширилди.
“Такрор айтаман: маблағ бор, ресурс бор. Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай масала бўлмаслиги керак”, – деди Президентимиз.