Бугун 12 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Шарбат қутисидаги наркотик ўрамлар ортидан 3,1 кг.дан зиёд гиёҳвандлик воситалари аниқланди!

Шарбат қутисидаги наркотик ўрамлар ортидан 3,1 кг.дан зиёд гиёҳвандлик воситалари аниқланди!

«Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабандага қарши курашиш шуъбаси ходимлари томонидан республикамизда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланувига қарши курашиш йўналишида навбатдаги тезкор-қидирув тадбири ўтказилди.

Жорий йилнинг 3 август куни пойтахтимизда ўтказилган тезкор тадбир давомида олдиндан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг ёнидаги 1 дона болалар учун шарбат қутиси ичида тахминий оғирлиги салкам 11 грамм бўлган 20 ўрамдаги гиёҳвандлик воситалари борлиги маълум бўлди.

Мазкур наркожиноятнинг илдизига етиш мақсадида комплекснинг Контрабандага қарши курашиш шуъбаси томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар идоралари вакилларини жалб қилган ҳолда фуқаронинг яшаш хонадонлари холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада бу ерда ҳам героин, мефедрон, марихуана ва бошқа турдаги 3,15 кг оғирликдаги анъанавий ва синтетик гиёҳвандлик воситалари сақланаётганлиги аниқланди.

Шундан сўнг, тезкор-қидирув тадбири давом эттирилиб, мазкур гиёҳвандлик воситаларининг асл эгаси бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳам қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Киритилди: Бугун 16:19. Ўқилди: 439 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!