Бугун 7 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Шакар каби хуштаъм ва фойдали табиий ўсимлик ва мевалар ҳақида эшитганмисиз?

A A A
Шакар каби хуштаъм ва фойдали табиий ўсимлик ва мевалар ҳақида эшитганмисиз?

Роҳиб меваси: ушбу мева Жануби-Шарқий Осиёда етиштирилади. У шакардан 100-250 баравар ширинроқ, аммо қондаги шакар миқдорини оширмайди. Унда гранулалар, сироп ва бошқа озуқавий моддалар бор.

🔺Чинор сиропи: бу дарахт шарбатидан тайёрланган сироп асал ёки шакарга ажойиб муқобил ҳисобланади. У пастроқ гликемик индексга эга бўлиб, антиоксидантларни ўз ичига олади.

🥥 Ҳиндистон ёнғоқ шакари: Ҳиндистон ёнғоқ дарахти шарбатидан тайёрланган кокос шакарнинг қайта ишланган шакли ҳисобланади. У пастроқ гликемик индексга эга бўлиб, истеъмол қилингандан сўнг қондаги шакар миқдори кўтармайди. Уни шакар ўрнида ҳар қандай вазиятда ишлатиш мумкин.

🟤 Хурмо: унинг таркибида тола ва бошқа озуқавий моддалар, масалан, калий ва магний мавжуд. Бутун хурмо, хурмо сиропи ва хурмо пастаси – ширинликлар ёки пиширилган маҳсулотлар ўрнига ажойиб муқобил танлов бўла олади.

⚪️Аллулоза: у буғдой ва анжир каби баъзи меваларда мавжуд бўлган шакар тури ҳисобланиб, организм томонидан секин сўрилади ва қондаги шакар даражасига таъсир қилмайди. Аллулоза кукун шаклида бўлиб рецептлар, чой ва қаҳваларда ишлатилиши мумкин.

🌱Стевиа: Стевиа ўсимликка асосланган бўлиб, шакардан 200-300 марта ширинроқ ва қондаги қанд миқдорига таъсир қилмайди. У пишириқлар ёки оддий шакарни ишлатадиган вазият учун ажойиб танлов бўла олади.

🍵 Якон сиропи: унда гликемик индекси паст, пребиотик эса нормал ҳолатда бўлиб, ичакдаги фойдали бактерияларни озиқлантиришга ёрдам беради. Шу билан бирга овқатни ширин қила олиши билан ҳам аҳамиятлидир.

Киритилди: 12:30 08.04.2024. Ўқилди: 1520 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!