Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Шаҳрисабз тумани ҳокими эҳтиёжманд оилаларга пул тарқатмагани сабабли ишдан олинди

Шаҳрисабз тумани ҳокими эҳтиёжманд оилаларга пул тарқатмагани сабабли ишдан олинди

Шаҳрисабз тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Исроил Омонов вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги маълум қилди.

Хабар берилишича, 30 июль куни Халқ депутатлари Шаҳрисабз тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят ҳокими Зоир Мирзаев сўзга чиқиб, туманда амалга оширилаётган ишлар талаб даражасида эмаслигини таъкидлади. «Айниқса, фуқаролар мурожаатлари, таълим тизими, йўллар, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва экспорт масалаларига умуман эътибор қаратилмаган», — дейилади ҳокимлик хабарида.

Маълум қилинишича, тумандаги 30 та мактабда иситиш тизими йўқ, 6 таси таъмирталаб. Мактабгача таълимга қамров 47 фоизни ташкил қилади.

Қайд этилишича, Президент қарори билан 30 июль куни вилоятдаги 20 мингта эҳтиёжманд оилага бир миллион сўмдан нақд пул берилиши бошланган. Аммо Шаҳрисабз туманида 1040 нафар эҳтиёжманд оила бўла туриб, туманда уларга пул тарқатилмаган. «Сабаби — масъулларда ҳисоб-китоб бўлмаган», — дейилади вилоят ҳокимлиги хабарида.

Юқоридаги бир қатор камчиликлардан келиб чиқиб, туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Исроил Омонов вазифасидан озод этилди ва унинг ўрнига Муборак тумани прокурори вазифасида ишлаб келаётган адлия маслаҳатчиси Самад Ҳасанов тайинланди.

Киритилди: 21:29 30.07.2020. Ўқилди: 3933 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!