Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Шаҳрам Ғиёсов WBA янгиланган рейтингини тарк этди

Шаҳрам Ғиёсов WBA янгиланган рейтингини тарк этди

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси WBA профессионал боксчиларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унда Шоҳжаҳон Эргашев (16-0, 14 КО) мавқеини яхшилаб олди. Бу ҳақда GoSport.uz хабар берди.

Супер енгил вазн (-63,5 кг) тоифасида иштирок этаётган Шохжаҳон Эргашев февраль ойи рейтингида бир поғона юқорилаб, 4-ўринга кўтарилди. Ўтган ойдаги рейтингда 15-ўринда бораётган Шаҳрам Ғиёсов рейтингни тарк этди.

Янгиланган рейтингда иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Муроджон Аҳмадалиев 1-ўринни сақлаб қолди ва жаҳон чемпионлик камари учун бирламчи даъвогар номини сақлаб қолди.

Шунингдек, супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида битта жанг ўтказган Исроил Мадримов (1-0, 1КО) эса рейтингда 9-ўринда қолган.

Киритилди: 14:56 01.03.2019. Ўқилди: 2575 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!