Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Шаҳрам Ғиёсов ва Ҳасанбой Дўсматов ЖЧга борувчи терма жамоа таркибига киритилди

Шаҳрам Ғиёсов ва Ҳасанбой Дўсматов ЖЧга борувчи терма жамоа таркибига киритилди

Сербиянинг Белград шаҳрида 26 октябрдан 6 ноябрга қадар бокс бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унга профессионал боксчилар Шаҳрам Ғиёсов ва Ҳасанбой Дўстматов ҳам жалб қилинган. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар бермоқда.

Шунингдек, терма жамоанинг асосий таркибидан Нодиржон Мирзаҳмедов (-48 кг), Шаҳобиддин Зоиров (-54 кг), Миразизбек Мирзахалилов (-57 кг), Абдумалик Халоков (-60 кг), Мужибулло Турсунов (-63,5 кг), Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг), Саиджамшид Жафаров (-75 кг), Одилжон Аслонов (-80 кг), Шоҳжаҳон Абдуллаев (-86 кг), Мадиёр Саидраҳимов (-92 кг), Лазизбек Муллажонов (+91 кг) жой олди.

Боксчилар бош мураббий Марат Қурбонов раҳбарлигида машғулотлар олиб бормоқда.

2019 йилда ташкил этилган сўнгги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик боксчилар 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1та бронза медалларини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритган эди.

Киритилди: 19:46 11.10.2021. Ўқилди: 3509 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!