Профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган Шаҳрам Ғиёсов катта эҳтимол билан навбатдаги жангини 3 август куни ўтказади.
У куни Лос-Анжелесда ташкил этиладиган бокс оқшомида рингга кўтарилади. Ҳозирча Шаҳрамга ким рақиб бўлиши аниқ эмас.
Ушбу турнирнинг марказий жангида Исроил Мадримов ўзига тегишли WBA камарини P4P рейтинги пешқадами Теренс Кроуфорддан ҳимоя қилади.